eye Кўзи ожизлар учун
Марказий сайлов комиссияси аъзолари
ДЖУРАЕВ ШУҲРАТ НИЗАМОВИЧ
ДЖУРАЕВ ШУҲРАТ НИЗАМОВИЧ

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги - муҳандис-механик. 2004-2007 йиллар Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси, 2014-2020 йилларда “Навоийазот”АЖ Ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

КАДИРОВА МУЯССАР ДЖУМАЕВНА
КАДИРОВА МУЯССАР ДЖУМАЕВНА

1962 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - врач-терапевт . 2013 йил 15 февралдан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Муяссар Кадирова   “Шуҳрат” медали  билан тақдирланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ИСОҚБОЕВ АЛИШЕР АХМАДЖОНОВИЧ
ИСОҚБОЕВ АЛИШЕР АХМАДЖОНОВИЧ

1978 йилда туғилган, олий маълумотли - Наманган давлат университетининг бакалавр ҳамда 2002 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Тарих фанлари номзоди. Ҳозирги кунда Наманган давлат университети Тарих кафедраси доценти.

2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

ИБОДУЛЛАЕВ АДХАМ ИБОДУЛЛАЕВИЧ
ИБОДУЛЛАЕВ АДХАМ ИБОДУЛЛАЕВИЧ

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия  ҳисоби ва аудит.  Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.

ИСМАИЛОВА ГУЛНОЗА САЙДИГАНИХОДЖАЕВНА
ИСМАИЛОВА ГУЛНОЗА САЙДИГАНИХОДЖАЕВНА

1980 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иккинчи мутахассислик сифатида тамомлаган. Мутахассислиги-ҳуқуқшунос-иқтисодчи. Ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда.

2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

МАРИНИКА БАБАНАЗАРОВА
МАРИНИКА БАБАНАЗАРОВА

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос.

1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

БОЗОРОВ ОРИФЖОН ШОДИЕВИЧ
БОЗОРОВ ОРИФЖОН ШОДИЕВИЧ

1963 йилда туғилган, олий маълумотли - Қарши давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - умумтехника фанлари ва физика ўқитувчиси. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2020 йил 14 февралдан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ҚУДРАТХЎЖА ШЕРЗОДХОН ТОЖИДДИНХОН ЎҒЛИ
ҚУДРАТХЎЖА ШЕРЗОДХОН ТОЖИДДИНХОН ЎҒЛИ

1974 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Сиёсий фанлар номзоди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро Пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.

2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

УСМОНҚУЛОВ АЛИШЕР ҚОДИРҚУЛОВИЧ
УСМОНҚУЛОВ АЛИШЕР ҚОДИРҚУЛОВИЧ

1968 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган, техника фанлари доктори, профессор. Мутахассислиги - муҳандис-механик-технолог. 2016 йил 29 сентябрдан Жиззах политехника институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

СИРОЖИДДИНОВ ШУҲРАТ САМАРИДДИНОВИЧ
СИРОЖИДДИНОВ ШУҲРАТ САМАРИДДИНОВИЧ

1961 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог, форс ва инглиз тиллари ва адабиёти. Филология фанлари доктори, профессор. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори лавозимида ишлайди.

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ҚОЗИХОНОВА ОРЗИГУЛ МЎЙДИНОВНА
ҚОЗИХОНОВА ОРЗИГУЛ МЎЙДИНОВНА

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Тожикистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги-ҳуқуқшунос. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Раисининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилмоқда.

2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг
Сайт ишлаб чиқилган:
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш