eye Кўзи ожизлар учун
Эълонлар
Ҳурматли ОАВ вакиллари ҳамда сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари диққатига!
23.10.2021
204

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига биноан сайлов жараёнларини ёритувчи ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади. Сайлов жараёнларини сайлов участкаларидан туриб ёритиш учун ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган аккредитация гувоҳномаларини участка сайлов комиссиясининг талабига биноан кўрсатишлари шарт. Аккредитация гувоҳномалар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кўрсатилгандагина ҳақиқий деб топилади. 

Аккредитация гувоҳномасини тақдим этмаган ёки тақдим этишдан бош тортган ОАВ вакиллари участка сайлов комиссиясининг сайлов ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этишлари мумкин эмас. Шунингдек аккредитациядан ўтмаган ОАВ вакиллари участка сайлов комиссиясининг якуний баённомаларидан нусха олишлари тақиқланади.

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг
Сайт ишлаб чиқилган:
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш